Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ ва Украина Майамида музокараларни давом эттирмоқда
Axios манбалари маълумотларига кўра, Украина ва АҚШ вакиллари ўртасидаги музокаралар 5 декабр куни қайта бошланган ва уларнинг дам олиш кунлари ҳам давом этиши кутилмоқда. Майамидаги олдинги учрашув 4 декабр куни бўлиб ўтган.
Фото: AP
АҚШ ва Украина вакиллари Россия бошлаган кенг кўламли урушни тугатишга қаратилган эҳтимолий тинчлик режаси юзасидан Майамида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда жума, 5 декабр куни, америкалик ва украин амалдорларга таянилган ҳолда Axios ахборот портали хабар берди.
Украина делегациясига Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров ҳамда Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Андрей Гнатов раҳбарлик қилмоқда. Пайшанба кечқурун улар АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакиллари — ҳафта бошида Россияга ташриф буюрган Стивен Уиткофф ва Жаред Кушнер билан учрашди. Исми ошкор этилмаган америкалик амалдорга кўра, икки соатлик учрашув “ижобий руҳда” ўтган. Жума куни музокаралар яна давом эттирилди. Шанба, 6 декабр куни ҳам музокаралар давом этиши кутилмоқда.
Трамп элчилари ва украин музокарачилари ўртасидаги янги учрашув ҳақида “Украинская правда” нашри, шунингдек Reuters ва AFP агентликлари ҳам ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Майамидеги музокаралар 2 декабр куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан Стивен Уиткофф ва Жаред Кушнернинг деярли беш соат давом этган учрашувидан сўнг ўтказилмоқда. Ушбу учрашувдан кейин Россия томони тинчлик режасининг “муросали варианти” йўқлиги ҳақида баёнот берган эди.
Axios нашри суҳбатдошларидан бирига кўра, Уиткофф ва Кушнер украин делегациясини Путин билан учрашув тафсилотлари ва томонлар ўртасидаги зиддиятларни енгиб ўтишга кўмаклашиши керак бўлган янги ғоялар ҳақида батафсил хабардор қилган.
Нашр таъкидлашича, Украина ва Россиянинг оммага маълум расмий позициялари ўзаро мос келмайдигандай кўринса-да, АҚШ расмийлари энг мураккаб — ҳудудий масала бўйича ҳам муроса топиш мумкинлигига ҳануз ишониб қолмоқда.
Мавзуга оид
16:15
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
15:44
АҚШ ЕИ давлатларини Киевга Россия активлари ҳисобидан кредит бермасликка чақирди
15:10
АҚШ НАТОдаги мажбуриятларнинг асосий қисмини Европага ўтказмоқчи
13:54