Ўзбекистон | 02:11 / 06.12.2025
16292
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ер қимирлади

Зилзила ўчоғи Наманган вилояти Поп туманида жойлашган, эпицентрда зилзила кучи 5 баллни, водийда ҳамда Тошкент ва Сирдарёда 2-3 баллни ташкил этган. ФВВ ҳодиса оқибатида талафотлар йўқлиги ҳақида маълум қилди.

6 декабрга ўтар кечаси соат 2:04 да Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлади. Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила ўчоғи Наманган вилояти Поп туманида жойлашган.

Эпицентрда сезилиш кучи: 5 балл, магнитуда: 4,5, чуқурлик: 17 км. Эпицентрдан Тошкент шаҳригача масофа 135 километрни ташкил этади.

Ер силкиниши республиканинг қуйидаги ҳудудларида сезилган:

  • Наманган вилояти: 3 балл, 77 км;
  • Фарғона вилояти: 2–3 балл, 104 км;
  • Андижон вилояти: 2 балл, 129 км;
  • Тошкент шаҳри ва вилояти: 2 балл, 135 км;
  • Сирдарё вилояти: 2 балл, 173 км.

ФВВ эса мазкур ҳудудларда сезилиш кучи 2–3 баллни ташкил этгани, талафотлар йўқлигини маълум қилди.

3 декабрга ўтар кечаси ҳам Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида рўй берган зилзила (5 балл) кучи Наманган вилояти ҳудудида 2 балл билан сезилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид