Узбекистан | 09:51
2614
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳавосида PМ2,5 миқдори маълум қилинди

2025 йил 6 декабр куни соат 09:00 ҳолатига кўра, атмосфера ҳавоси ифлосланишини автоматик режимда кузатиш станциялари маълумотларига биноан, Тошкент шаҳри ҳавосида PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрдан ошган ҳолда қайд этилди.

Мониторинг натижаларига кўра:

🔹 PM10 майда дисперсли заррачалар миқдори 96 мкг/м³ ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич белгиланган рухсат этилган меъёрдан (РЭМ — 300 мкг/м³) ошмаган;
🔺 PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 74 мкг/м³ га етган бўлиб, рухсат этилган меъёр (60 мкг/м³) дан 1,2 марта юқори экани қайд этилди.

PM2,5 — инсон нафас йўлларига чуқур кириб бориши мумкин бўлган майда заррачалар бўлиб, уларнинг меъёрдан ошиши ҳаво сифати пасайганидан далолат беради. Бундай пайтларда айниқса болалар, кексалар ва сурункали нафас йўллари ёки юрак-қон томир касалликлари бўлган шахслар учун эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилади.

Шу билан бирга, ҳаво ҳолати доимий равишда автоматик станциялар орқали кузатиб бориляпти, аниқланган кўрсаткичлар асосида атмосфера ҳавосини меъёрга келтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун масъул идораларга маълумотлар тақдим этилиши қайд этилмоқда.

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид