Ҳиндистоннинг Лони шаҳри пойтахт Деҳлидан бир соатлик йўл масофасида жойлашган, аммо тез ўсиб бораётган бу саноат зонаси ҳавас қилиб бўлмайдиган ном билан уни ортда қолдиради. IQAir (Швейцария) компаниясининг ўтган йилги маълумотларига кўра, у дунёдаги энг ёмон ҳаво сифатига эга бўлган. CNN бу ҳақда маълумотлар келтирди.

Лони шаҳрида заводлардан ва транспорт воситаларидан чиқаётган тутунлар, шунингдек, қурилиш чанглари заҳарли аралашма ҳосил қилади, бу эса 700 минг аҳоли учун нафас олишни мураккаблаштиради.

«Йўталиш у ёқда турсин, бу ерда ҳатто нафас олиш ҳам қийин», дейди умр бўйи Лонида яшаётган 45 ёшли рикша ҳайдовчиси Манож Кумар.

Шу ерда яшовчи Муҳаммад Муҳмин Хоннинг айтишича, ифлосланиш шу қадар юқорики, у ҳар сафар кўчага чиққанида ниқоб тақиб олади. «Бу ерда 24 соат шундай юрилади. Қаерга борсангиз ҳам», дейди у.

Энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатини аниқлаш учун IQAir энг кичик, аммо энг хавфли ифлослантирувчи моддалардан бири бўлган майда заррачалар ёки PM2.5 миқдорини олади.

Фото: Getty images

Ўтган йили Лонида ўртача PM2.5 концентрацияси IQAir маълумотларига кўра 112,5 ни ташкил этди - бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) хавфсиз чегарасидан 22 баравар кўп.

Нафас олганда, PM2,5 зарралари ўпка тўқималарига чуқур кириб боради ва у ерда қонга ўтиб, астма, юрак ва ўпка касалликлари, саратон ва бошқа нафас олиш касалликлари, шунингдек, болаларда когнитив бузилишларга олиб келиши мумкин.

Лони шаҳридаги клиникани бошқарадиган доктор Анил Сингхнинг айтишича, сўнгги беш йил ичида у кўрган нафас олиш тизимида муаммолари бўлган беморлар сони кўпайган.

«Мен, айниқса, болаларнинг жуда ёшлигида эрта астма аломатлари билан келганини кўрдим. Атроф-муҳитнинг таъсири бунинг омиллардан бири эканини аниқ айта оламан», дейди у.

Дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари, 2025 йил

Лони, Ҳиндистон

Хотан, Хитой

Бирнихат, Ҳиндистон

Деҳли, Ҳиндистон