Жаҳон | 07:20
904
2 дақиқада ўқилади

Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати

Дунёда айрим давлатлар ўртасидаги чегаралар минглаб километрларга чўзилган. Тақдим этилган янги инфографикада мамлакатлар орасидаги энг узун қуруқликдаги чегаралар яққол кўрсатиб берилган.

Фото: REUTERS

Statista маълумотларига кўра, энг узун чегара АҚШ ва Канада ўртасидан ўтади. Икки қисмдан иборат бу чегаранинг умумий узунлиги 8893 километрни ташкил қилади. Шунингдек, узунлиги 6400 километрдан ортиқ бўлган жанубий чегара ҳам алоҳида рейтинг тузилса, унга киради.

Иккинчи ўринни Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара эгаллайди, унинг узунлиги 7644 километр. Учинчи ўринга эса Аргентина ва Чили ўртасидаги 6416 километрлик чегара кирган.

Хитой ва Мўғулистон ўртасидаги чегара узунлиги 4630 километрни, Ҳиндистон ва Бангладеш ўртасидаги чегара эса 4142 километрни ташкил этади.

Кейинги ўринларда яна Россия билан боғлиқ чегаралар келади: Россия–Хитой чегараси 4133 километр, Россия–Мўғулистон чегараси эса 3452 километрга тенг. Шунингдек, биринчи ўнталикка Боливия ва Бразилия, Ҳиндистон ва Покистон, шунингдек АҚШ ва Мексика ўртасидаги чегаралар ҳам кирган.

Давлатлар ўртасидаги чегараларнинг аниқ узунлиги манбаларга қараб бироз фарқ қилиши мумкин. Аммо бу ўзгаришлар мамлакатларнинг рейтингдаги ўрнини деярли ўзгартирмайди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид