Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент–Гоа йўналишида тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилди
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий ва туристик ҳамкорликни кучайтириш доирасида Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Тошкент–Гоа–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. Янги рейслар икки мамлакат ўртасида одамлар ва бизнес алмашинувини фаоллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ушбу йўналишдаги тўғридан тўғри парвозлар жорий йил 3 декабридан бошлаб амалга оширилмоқда. Мазкур авиақатновлар сайёҳлар, ишбилармонлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликдан манфаатдор тадбиркорлар учун қулай логистик имкониятларни яратади.
Тошкентдаги учрашувлар ва музокаралар чоғида икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш, хусусан, Гоа штати билан туризм, фармацевтика, муқобил энергетика, “яшил” иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳим йўналиш сифатида қайд этилган эди.
Томонлар таъкидлашича, Тошкент–Гоа тўғридан тўғри авиақатновлари савдо-иқтисодий ҳамкорлик, туризм оқимини ошириш, ишбилармон доиралар алоқаларини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклигини амалий мазмун билан бойитишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид
09:51 / 09.02.2026
Тошкентда давлат ёнғин назорати текширувлари давом этмоқда
16:44 / 07.02.2026
Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар лавозими жорий этилди
08:28 / 07.02.2026
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:25 / 07.02.2026