Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик инвесторлар Жиззахдаги волфрам конини ишга туширмоқда
Қайд этилишича, Нурота тоғ тизмасининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган ушбу кон Ўзбекистон тоғ-кон саноатида стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик объектлардан бири ҳисобланади.
Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилоятида 2,5 миллион тонна волфрам захирасига эга Қўйтош кони ишга тушиш арафасида, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, хитойлик инвесторлар йил охиригача конни тозалаш ишларини тугаллайди. Келаси йилда эса руда қазиб олиш жараёнлари бошланади.
Кон ҳудудида волфрамни ажратиб олиш бўйича замонавий қайта ишлаш заводи барпо этилади.
Қайд этилишича, Нурота тоғ тизмасининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган ушбу кон Ўзбекистон тоғ-кон саноатида стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик объектлардан бири ҳисобланади.
Лойиҳанинг биринчи босқичида 100 нафарга яқин фуқаро иш билан таъминланади ва йилига 150 минг тонна руда қазиб олинади.
Мавзуга оид
14:14 / 02.12.2025
Жиззахда автосаноат учун кадрлар тайёрлайдиган муҳандислик мактаби иш бошлади
12:48 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги йўл ўтказгич ва АЭС лойиҳалари билан танишди
10:44 / 27.11.2025
Жиззахда ИИБ ходими бедарак йўқолди. Прокуратура унга иш қўзғаган
18:31 / 26.11.2025