Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
Манбаларнинг сўзларига кўра, Вашингтон Европадаги иттифоқчиларини АҚШ НАТО доирасида хавфсизликка асосий кафил бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирганига қарамасдан, ҳарбий қўллаб-қувватлов давом этади.
АҚШ Украинага аксарият Ғарб мамлакатларида 25 декабрда нишонланадиган Рождество байрамигача кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди, деб ёзади Kyiv Post ўз манбаларига таяниб.
“Украинани қўллаб-қувватлаш сақланиб қолади, лекин Европа Қўшма Штатлар бундан буён автоматик равишда биринчи бўлиб жавоб бермайдиган НАТОга тайёр туриши керак”, — деган нашр суҳбатдошларидан бири.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Вашингтон Европадаги иттифоқчиларини АҚШ НАТО доирасида хавфсизликка асосий кафил бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирганига қарамасдан, ҳарбий қўллаб-қувватлов давом этади.
Декабр бошида Оқ уй АҚШ Украинага “тинимсиз” чек беришни тўхтатгани ва фақат НАТО орқали қурол етказиб бериш схемасини сақлаб қолганини маълум қилганди.
Трамп ёзда Украинага қурол етказишнинг янги схемаси ҳақида эълон қилганди. Унга кўра, АҚШ Украина учун қуролларни Европа мамлакатлари ҳисобидан НАТОга сотади ва ҳарбий блок бу қуролларни Украинага жўнатади.