Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди
Ноябр ойида захиралар 1,9 миллиард долларга ўсди, йил бошидан эса улар 20 миллиард долларга ошди. Бу, аввало, олтин нархи ва ҳажмининг ортиши билан боғланмоқда.
2025 йил 1 декабр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61,23 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Ноябр ойида захиралар 1,9 миллиард долларга ўсди, йил бошидан эса улар 20 миллиард долларга ошди. Бу, аввало, олтин нархи ва ҳажмининг ортиши билан боғланмоқда.
Олтиннинг физик ҳажми кетма-кет иккинчи ой ошди. Ноябрда у 310 минг троя унцияга (9,64 тонна) ошиб, 12,23 миллион унцияга (380,4 тонна) етди.
Олтин захираларининг қиймати 3 миллиард долларга ошиб, 50,86 миллиард долларга етди.
Захираларнинг валюта қисми эса 1,1 миллиард долларга камайиб, 9,8 миллиард долларни ташкил этди.
Қимматли қоғозлар ҳажми аввалги ойга нисбатан 503,3 миллион долларга кўпайиб, 1,53 миллиард долларни ташкил этди.
Мавзуга оид
10:17
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
08:41
Жаҳоннинг энг йирик олтин конлари: Ўзбекистон иккинчи ўринда
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
08:40 / 15.07.2026