Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Уиткофф ва Трампнинг куёви билан тинчлик масаласини муҳокама қилди
Володимир Зеленскийнинг билдиришича, томонлар “кейинги қадамлар ва Америка билан музокаралар шакли» борасида келишиб олган.
Фото: Global Look Press
Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер билан телефон орқали мулоқотида Россия-Украина низосини бартараф этиш масаласини муҳокама қилди.
Зеленский мулоқотни мазмунли деб атади.
“Биз кўплаб жиҳатларга эътибор қаратдик ва қон тўкилишини тўхтатишни кафолатлайдиган муҳим масалаларни муҳокама қилдик”, — деб ёзди у Telegram-каналида.
Унинг билдиришича, томонлар “кейинги қадамлар ва Америка билан музокаралар шакли» борасида келишиб олган.
Мулоқотда шунингдек, Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров ҳамда бош штаб бошлиғи генерал Андрей Гнатов иштирок этган.
Аввалроқ 2 декабр куни Уиткофф ва Кушнер Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказганди.
Мавзуга оид
17:29 / 02.02.2026
БААга алоқадор компания Трампнинг крипто бизнесида катта улушдор экани маълум бўлди
15:41 / 02.02.2026
Зеленский: Ҳудудлар масаласида қарор қабул қилиш Путин билан алоқани талаб этади
01:13 / 02.02.2026
Зеленский ҳудудий масалани ҳал қилишнинг асосий шартини айтди
09:21 / 31.01.2026