Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Фаластин давлатини тан олмайди – Мерц
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча Фаластин давлатини ташкил этиш учун "шароит йўқ".
Фото: AP Photo
Германия яқин келажакда Фаластин давлатини тан олмайди, деди ГФР канцлери Фридрих Мерц Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида.
Германия ҳукумати раҳбарининг қайд этишича, аввало тинчлик режасини қадамба қадам амалга ошириш муҳим ҳисобланади.
"Охири нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Шундай экан, ГФР ҳукумати Европанинг бошқа давлатларидан фарқли ўлароқ, Фаластин давлатини тан олишдан воз кечди. Яқин келажакда ҳам тан олмаймиз", - деди Мерц.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча Фаластин давлатини ташкил этиш учун "шароит йўқ".
22 сентябр куни Франция президенти Эммануэл Макрон БМТ Бош Ассамблеясининг очилиш мажлисида мустақил Фаластин давлатини тан олганини эълон қилди. Ундан бир кун олдин худди шу ҳақда Буюк Британия, Канада, Австралия ва Португалия ҳам маълум қилган эди. Умуман олганда, 22 сентябр ҳолатига кўра, БМТнинг 153 аъзо давлати, шунингдек, Ватикан Фаластин мустақиллигини тан олиши қайд этилган.
Мавзуга оид
14:26
Германияда дронлар ва авиация билан боғлиқ ҳодисалар 40 фоизга кўпайди
11:55
ҲАМАС қатор шартлар бажарилса, қурол ташлашга тайёрлигини билдирди
10:14
“Асадсиз келажак” шиорлари остида: Германияда сурияликларнинг оммавий акцияси
21:25 / 07.12.2025