Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония шимолида жорий йилдаги энг кучли зилзила содир бўлди
7,2 балл зилзиладан кейин цунами хавфи эълон қилинди.
Фото: Noriaki Sasaki
Японияда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди маҳаллий NHK нашри.
Зилзила маркази денгизда, Хонсю оролининг шимолий қисмидан тахминан 80 километр шарқда жойлашган.
Ер силкинишлари Аомори префектурасида энг кучли сезилди. Вайронагарчилик ва жабрланганлар ҳақида хабар берилмади.
Зилзиладан кейин цунами хавфи эълон қилинди.
Зилзила 2025 йил бошидан бери Японияда магнитудаси бўйича энг кучлиси бўлди. Бунгача энг кучли зилзила 9 ноябр куни Ивате префектураси қирғоқларида содир бўлган эди. Унинг магнитудаси 6,8 балл эди. Оқибатда кичик цунами юзага келди, қурбонлар бўлмади.
Мавзуга оид
08:40 / 09.02.2026
Япония ҳукмрон партияси тарихий ғалабага эришди
22:40 / 08.02.2026
Япония бош вазирининг ҳукмрон блоки сайловда ғалаба қозонди
12:03 / 02.02.2026
Япония океан тубида нодир ер элементларини аниқлади
21:06 / 26.01.2026