Кўчмас мулк | 14:47 / 09.12.2025
2291
1 дақиқада ўқилади

Кўчмас мулк хизматлари ҳажми ошиб бормоқда, асосий улуш ижарага тўғри келади

2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 21 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,4 фоизга ўсган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кўчмас мулк хизматлари бозоридаги асосий улуш шахсий ёки ижарага олинган кўчмас мулкни ижарага бериш ва бошқариш хизматлари ҳиссасига тўғри келади. Ушбу йўналиш умумий хизматлар ҳажмининг 95,9 фоизини ташкил этган.

Қолган хизмат турларининг улуши эса нисбатан кичик:

  • шахсий кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича хизматлар – 1,7 фоиз;
  • мукофот эвазига ёки шартнома асосида кўчмас мулкни бошқариш хизматлари – 1,6 фоиз;
  • кўчмас мулк бўйича агентликлар ёки шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар – 0,8 фоиз.

Статистик маълумотлар кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар бозорида ижара ва бошқарув операциялари асосий драйвер эканини, сотиш-сотиб олиш ва агентлик хизматлари эса ҳозирча жуда кам улушни эгаллаётганини кўрсатмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид