Ўзбекистон | 20:44 / 10.12.2025
8315
1 дақиқада ўқилади

Парагвай президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Парагвай президенти Сантяго Пеня 11-13 декабр кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Фото: Getty images

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.

Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобил федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид