Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Тадбир замонавий жамиятда хотин-қизларнинг ўрнига бағишланди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистоннинг Аваза шаҳрида «Замонавий жамиятда хотин-қизларнинг ўрни» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.
«Бугун Авазада «Замонавий жамиятда хотин-қизларнинг ўрни» мавзусидаги халқаро конференцияда тенг ҳуқуқлилик ва хотин-қизлар ҳиссасининг муҳимлиги ғоялари чуқур тарихий илдизларга эга экани ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашдим. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим, тадбиркорлик соҳаларида имкониятларини кенгайтириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердим.
Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, бунда ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатлик муҳимлигини қайд этдим. Ишонаманки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ҳар бир аёл ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши учун шароит ярата оламиз», деб ёзди Саида Мирзиёева.





Мавзуга оид
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди
18:49 / 04.06.2026