Ўзбекистон | 12:21
801
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказмоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев соҳа вакиллари билан мулоқот ўтказмоқда. Учрашувда деҳқон ва фермерлар, боғбонлар, чорвадорлар, сувчилар, агрономлар ҳамда механизаторларнинг меҳнати юксак баҳоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сўзининг аввалида давлат раҳбари ноз-неъмат етиштириб, эл дастурхонига қут-барака олиб кираётган барча меҳнаткашларга ўзининг чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди.

«Сизларнинг нафақат қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги беқиёс ишларингиз ҳар қанча таҳсинга сазовор», – деди президент.

Учрашувда бу йил иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун ютуқларга бой ва баракали йил бўлгани таъкидланди. Айниқса, халқимизнинг 3,5 миллиондан зиёд вакили меҳнат қилаётган қишлоқ хўжалигида катта марраларга эришилгани қайд этилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид