Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташиш ва сақлаш соҳасига инвестиция оқими барқарор ўсмоқда
2025 йил январ–сентябр ойларида ташиш ва сақлаш фаолиятига 25,8 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилди. Жами инвестицияларда ушбу соҳанинг улуши 3,3 фоизни ташкил этган бўлиб, сўнгги йилларда логистика ва сақлаш инфратузилмасига сармоя оқими барқарор ўсиш тенденциясини намоён қилмоқда.
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга мувофиқ, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида мамлакатда ташиш ва сақлаш фаолияти тури бўйича ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 25,8 трлн сўмга етди. Бу кўрсаткич жами инвестицияларга нисбатан 3,3 фоиз улушни ташкил этди.
Расмий статистикага кўра, сўнгги беш йилда ушбу йўналишда инвестицияларнинг барқарор ўсиш динамикаси кузатилмоқда (январ–сентябр ҳолатига):
- 2020 йил – 7,9 трлн сўм;
- 2021 йил – 11,3 трлн сўм;
- 2022 йил – 15,0 трлн сўм;
- 2023 йил – 18,0 трлн сўм;
- 2024 йил – 17,0 трлн сўм;
- 2025 йил – 25,8 трлн сўм.
Таъкидланишича, 2020 йилдаги 7,9 трлн сўмлик кўрсаткичга нисбатан 2025 йилда ташиш ва сақлаш соҳасига йўналтирилган инвестициялар уч баравардан ортиқ ошган. 2024 йилнинг мос даврида қайд этилган 17,0 трлн сўмга нисбатан эса ҳажм қарийб 1,5 бараварга кўпайган.
Мутасаддиларга кўра, ташиш ва сақлаш инфратузилмасига йўналтирилаётган катта ҳажмдаги сармоялар транспорт коммуникацияларини янгилаш, логистика хизматларини кенгайтириш, замонавий омбор хўжаликларини барпо этиш ва модернизация қилиш, шунингдек, юк ва йўловчи ташиш самарадорлигини оширишга қаратилган.
Шу билан бирга, соҳага киритилаётган инвестициялар янги иш ўринлари яратиш, хизматлар сифатини ошириш ва мамлакатнинг транзит салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Статистик маълумотлар эса ташиш ва сақлаш соҳаси инвестиция оқими барқарор ўсиб бораётган стратегик йўналишлардан бирига айланганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
16:07 / 09.12.2025
Репетиторлик бозорида нархлар ўсиш суръати сақланиб қолмоқда
14:47 / 09.12.2025
Кўчмас мулк хизматлари ҳажми ошиб бормоқда, асосий улуш ижарага тўғри келади
13:23 / 09.12.2025
Жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар бир йилда 415 мингтага кўпайди
12:05 / 09.12.2025