Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигини суғурта қилиш янги жамғарма орқали амалга оширилади
Ўзбекистон ҳукуматининг 2025 йил 6 декабрдаги 772-сон қарори билан “Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланиб, аграр соҳада суғурта муносабатларини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари белгилаб қўйилди.
Низомда Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасининг мақоми, асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек Жамғарма фаолиятини бошқариш тартиби белгиланган.
Ҳужжатга кўра, Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалигини суғурта қилишни ташкил этиш ва бошқариш;
суғурта ҳодисаси юз берганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга етказилган зарар қийматини қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаси доирасида тўланишини таъминлаш.
Жамғарма ўз вазифалари доирасида суғурта ва қайта суғурта шартномаларини тузиш, воситачилар, суғурта ва қайта суғурта брокерлари ҳамда суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
Жамғарма фаолияти унинг бошқарув кенгаши томонидан бошқарилади.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026