Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги фейк хат ва ҳаволалардан огоҳлантирди
Адлия вазирлиги тадбиркорлар ва фуқаролар электрон почталарига вазирлик номидан юборилаётган сохта хатлар тарқалаётганини маълум қилиб, бундай хабарларга ишонмаслик ва улардаги ҳавола ҳамда QR-кодларни очмасликка чақирди.
Расмий маълумотга кўра, тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан электрон почта манзилларига шубҳали хатлар келаётгани бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.
Адлия вазирлиги таъкидлашича:
- бундай кўриниш ва мазмундаги хатлар вазирликка умуман алоқадор эмас;
- улар фейк хабар ҳисобланади;
- хатдаги ҳаволалар ва QR-кодлар фуқароларнинг шахсий маълумотларини ўғирлайдиган сохта сайтларга йўналтириши мумкин.
Расмий тарзда тадбиркорлар ва фуқаролардан фирибгарларга алданмаслик, шубҳали электрон хатлар ва “вазирлик номидан” юборилган телефон/онлайн хабарларга ишонмаслик, зарурат бўлганда эса маълумотни фақат Адлия вазирлигининг расмий каналлари орқали текшириб кўриш сўралган.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026