Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда 5 км чуқур қудуқдан саноат миқёсида газ чиқди
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги 2-сон излов-қидирув қудуғидан катта босимли, саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Айни пайтда қудуқдан кунига 2,4 млн куб метр газ қазиб олинаётгани маълум қилинди.
Фото: Видеодан кадр
Маълумотларга кўра, ушбу қудуқ 90 кун мобайнида маҳаллий мутахассислар томонидан замонавий хориж ускуналарида бурғиланди. Қудуқнинг лойиҳавий чуқурлиги 5 минг метрни ташкил этади.
Қайд этилишича, бурғилаш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ мутахассислари иштирокида амалга оширилган.
Шунингдек, ҳудуддаги қолган истиқболли чуқур қудуқларда ҳам тун-у кун бурғилаш ишлари давом этмоқда. Мутахассислар йил якунига қадар ушбу қудуқлардан ҳам катта босимда табиий газ оқими олинишини кутмоқда.
Мавзуга оид
13:00 / 11.12.2025
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилди
17:45 / 10.12.2025
Саида Мирзиёева қўбиз ва ўтовнинг ЮНЕСКО маданий мерос рўйхатига киритилганини олқишлади
13:20 / 03.12.2025
ЕИ 2027 йилгача Россия газидан тўлиқ воз кечиш режасини келишиб олди
10:42 / 03.12.2025