Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликларга бепул ётоқ берилади
Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси Москва шаҳри ва Москва вилоятидаги 15 га яқин ҳостел ҳамда суткалик меҳмонхоналар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади.
Россия Федерациясида ишлаш жараёнида мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган, турар жойсиз қолган, тазйиқ ёки зўравонликка учраган, шунингдек, мажбурий меҳнат қурбони бўлган Ўзбекистон фуқароларига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси Москва шаҳри ва Москва вилоятидаги 15 га яқин ҳостел ҳамда суткалик меҳмонхоналар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади.
Турар жойсиз қолган ва мураккаб молиявий аҳволда бўлган фуқаролар Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2-уй (Полянка метро бекати) манзилида жойлашган ваколатхонага мурожаат қилиши мумкин. Вазият ўрганилгач, уларга 30 кунгача бепул ётоқ жойда яшаш имконияти яратилади.
Ҳозирда Шимоли-ғарбий, Урал, Сибир, Узоқ Шарқ ва Жанубий федерал округларда ҳам ҳостел ва меҳмонхоналар билан шартнома тузиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026