Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда юк машинаси автобус билан тўқнашди
ЙТҲда Isuzu автобуси ағдарилиб кетган. Унда бўлган 2 нафар йўловчига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани билдирилди.
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида юк машинаси ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ бугун, 13 декабр куни соат тахминан 16:30 ларда Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 “Тошкент–Душанбе” автомобил йўлида содир бўлган. 1984 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги XCMG юк машинаси бир йўналишда ҳаракатланаётган Isuzu автобуснинг орқа ён қисмига урилиб кетган.
ЙТҲ оқибатида автобусда бўлган 2 нафар йўловчига туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани билдирилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қозоғистонда автобусдаги ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:01 / 11.12.2025
Жиззахда Nexia юк машинаси билан тўқнашди, ҳайдовчи ҳалок бўлди
09:11 / 10.12.2025
Себзорда авариявий ҳолат сабаб Nexia-3 устунга бориб урилди
08:08 / 10.12.2025
Миробод туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда ҳалок бўлди
15:40 / 07.12.2025