Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск тарихда биринчи бўлиб 600 млрд долларлик бойликка эришди
Маск илк бор 2021 йилда Forbes’нинг дунёдаги энг бой инсонлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб, Amazon асосчиси Жефф Безосни ортда қолдирганди. Ўша пайтда журнал унинг бойлигини 271 млрд долларга баҳолаган. 2021 йил ноябр ойида Маскнинг бойлиги 300 млрд долларга, 2024 йил декабр ойида 400 млрд долларга, жорий йилнинг октябр ойида эса 500 млрд долларга етди. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, тадбиркор 2033 йил мартига бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.
Фото: Forbes
SpaceX компанияси асосчиси Илон Маскнинг бойлиги 677 млрд долларга етди, дея ёзди Forbes. Октябр ойида Маск тарихда биринчи бўлиб бойлиги 500 млрд долларга етган шахс сифатида ҳам қайд этилганди.
Нашрга кўра, Маск дунёдаги илк доллар триллиардери бўлиш йўлида яна бир улкан қадам ташлаган. Декабр ўрталарида у асос солган SpaceX компаниясининг қиймати 800 млрд долларга баҳоланган (августда бу кўрсаткич 400 млрд доллар эди). Баҳолаш SpaceX’нинг 2026 йилга режалаштирилаётган IPO’си олдидан амалга оширилган ва Маскнинг бойлигини 168 млрд долларга кўпайтирган.
Forbes’нинг ёзишича, Маскнинг Space X’даги 42 фоизлик улуши 336 млрд долларга, Tesla’даги 12 фоизлик улуши 197 млрд долларга баҳоланяпти. Бундан ташқари, унга тегишли хAI Holdings компанияси (сунъий интеллект асосидаги Grok чат-ботини ривожлантиради) ҳозирда 230 млрд доллар баҳолаш билан янги инвестициялар жалб этиш бўйича музокаралар олиб боряпти.
2024 йилда Informa Connect Academy таҳлилий гуруҳи Маск 2027 йилга бориб тарихда биринчи бўлиб доллар триллиардерига айланиши мумкинлигини башорат қилганди. Мулти-миллиардер илк бор 2021 йилда forbesʼнинг дунёдаги энг бой инсонлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб, Amazon асосчиси Жеф Безосни ортда қолдирганди. Ўша пайтда журнал унинг бойлигини 271,3 млрд долларга баҳолаган. 2021 йил ноябр ойида Маскнинг бойлиги 300 млрд долларга, 2024 йил декабр ойида 400 млрд долларга, жорий йил октябр ойида эса 500 млрд долларга етди. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Маск 2033 йил мартига бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.