Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда уран қазиб олиш учун қўшимча талаблар жорий этилади
Уран қазиб олиш соҳасида ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартиб-таомилларини такомиллаштириш доирасида амалдаги ягона низомга қўшимчалар киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳасига мувофиқ, 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарор билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”га илова тариқасида қўшимча талаблар киритилади.
Хусусан, ҳужжатда кончилик фаолияти (уран қазиб олиш) учун лицензия расмийлаштириш жараёнида радиацияни бошқариш режаси мавжудлиги бўйича янги талаб белгиланмоқда. Ушбу режа Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда бўлиши керак.
Қайд этилишича, уран қазиб олиш фаолиятини амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар лицензияланадиган фаолиятнинг қазиб олиш кичик тури бўйича ариза билан бир вақтда мазкур режани Қўмита томонидан тасдиқланиши учун тақдим этади.
Шу билан бирга, қарор лойиҳасида Қўмитага бир ой муддатда уран қазиб олиш учун радиацияни бошқариш режасининг шакли ва мазмунини белгилайдиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган.
Қарор 2026 йил 1 январдан кучга кириши назарда тутилмоқда. Мазкур қарор ижроси устидан назорат Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
08:16 / 03.06.2026
Ядровий энергетикага талаб ошмоқда: уран бозори қайта жонланди
17:43 / 31.05.2026
Қозоғистон Эроннинг уран захираларини қабул қилишни таклиф қилди
17:40 / 21.05.2026
ОАВ: Эрон олий раҳбари бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқиб кетишни тақиқлади
10:19 / 09.05.2026