Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қўқонлик табиб» яна судга берилди
Қўқонлик табиб Иқбол Солиевга Халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 2024 йил декабрида тугаган. У 2025 йил бошида жаримага тортилган ва фуқаролар норозилиги туфайли огоҳлантирилган. Аммо Солиев фаолиятини давом эттирган. Ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига юборилди.
Фото: Видеодан кадр
Халқ орасида табиблик билан шуғулланиб, «бионур» соҳиби сифатида танилган Иқбол Солиев ноқонуний фолият юритаётгани аниқланди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, унинг фаолияти қонунийлиги ўрганилганда солиқ органларидан «Халқ табобати» фаолият тури бўйича 2020 йилда рўйхатдан ўтгани, аммо Ўзбекистон Халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 2024 йил декабрида тугагани маълум бўлган.
Унга нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. Суд томонидан 2025 йил 10 январ куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59−5-моддаси (Халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан, 7,5 млн сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлгани инобатга олиниб, ИИО ходимлари томонидан расмий огоҳлантирилган.
Шунга қарамай, Иқбол Солиев такроран ўз фаолиятини давом эттириб, видеороликларни ижтимоий тармоқларга жойлаб келганлиги аниқланиб, 27 ноябр куни Қўқон шаҳар ИИБ томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59−5-моддаси 3-қисми (Халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатиш ҳамда мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда тегишли тартибда суд органига юборилган.
Мавзуга оид
08:30 / 06.12.2025
Фарғонада кадастр инспектори ва давлат муассасаси масъуллари пора билан ушланди
08:20 / 29.11.2025
Фарғонада гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
15:25 / 25.11.2025
Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатди
13:41 / 21.11.2025