Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Телефон хавфсизлиги: зарарли APK файллардан сақланиш бўйича тавсиялар
Сўнгги пайтларда “Байрамга таклифнома”, “Сенинг расмларинг”, “Суд чақируви” каби номлар остида зарарли APK файллар тарқалаётгани ҳақида огоҳлантириш берилди. Фуқаролардан шубҳали файлларни очмаслик ва қурилмага ўрнатмаслик сўралмоқда.
Фото: Ўзкомназорат
Сўнгги кунларда мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар орқали турли номлар билан юборилаётган APK файллар орқали фойдаланувчиларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай файллар қурилмага ўрнатилганидан сўнг шахсий маълумотларни ўғирлаши, аккаунтларга рухсатсиз кириши ёки телефондаги молиявий иловалар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин, деб хабар берди Ўзкомназорат.
Огоҳлантиришда қайд этилишича, айниқса “Байрамга таклифнома”, “Сенинг расмларинг”, “Суд чақируви” каби қизиқиш уйғотадиган номлар остида юборилаётган файлларга нисбатан эҳтиёткор бўлиш лозим. Файл манбаси ишончли бўлмаса, уни очиш ва ўрнатиш тавсия этилмайди.
Агар шубҳали илова қурилмангизга ўрнатиб юборилган бўлса, мутахассислар қуйидаги чораларни кўришни тавсия қилади:
🔵 интернетни ўчиринг ёки телефонни парвоз режимига ўтказинг;
🔵 телефон созламалари орқали шубҳали иловани дарҳол ўчириб ташланг;
🔵 муаммо сақланса, қурилмани текшириш учун мутахассисга мурожаат қилинг.
Шунингдек, фойдаланувчиларга телефон хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фақат расмий манбалардан илова юклаб олиш, номаълум ҳаволалар орқали келган файлларни очмаслик ва қурилмада хавфсизлик созламаларини доимий равишда назорат қилиб бориш тавсия этилди.
Таъкидланишича, ҳар қандай APK файл хавфли бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
23:19 / 16.02.2026
Тожикистонда энди ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун ҳеч ким жазоланмайди
18:55 / 03.02.2026
Испания ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўймоқчи
18:01 / 02.02.2026
«Лайк» тўплаш мақсадида қилинган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин
22:17 / 23.01.2026