Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 4,7 кг “опий” мусодара қилинди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ДХХ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари катта миқдордаги гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Тадбир давомида 4 кг 715 грамм “опий” моддаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Маълум қилинишича, “Бухоро–Қоракўл” йўналишида ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автотранспорт воситаси Жондор тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилган. Текширув натижасида автомашина салонида соф вазни 4 кг 715 г бўлган “опий” моддаси борлиги аниқланган.
ДХХ маълумотига кўра, автомашинада Қоракўл туманида яшовчи 1969 йилда туғилган шахс ҳамда 1973 йилда туғилган хорижий давлат фуқароси бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар ушбу наркотик моддани аввалроқ наркокурерлар томонидан Афғонистондан контрабанда қилинган ва Бухоро шаҳри ҳудудида яширилган жойдан олган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25, 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Қайд этилишича, қонунчиликка мувофиқ, бундай жиноятларни содир этган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026