Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий ИИБда 13 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Навоий вилояти ИИБнинг барча шахсий таркиби иштирокида ўтказилган йиғилишда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, айниқса коррупцион жиноятларга олиб келувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Фото: ИИВ
Йиғилишда раҳбарларга қўл остидаги шахсий таркиб устидан кунлик назоратни кучайтириш, ҳар бир ходимга индивидуал ёндашиш, уларнинг хизмат фаолияти, ижтимоий-оилавий аҳволи ҳамда руҳий-психологик ҳолатини инобатга олган ҳолда вазифа ва топшириқлар бериш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ҳар бир раҳбар ўз қўл остидаги ходимлар фаолияти учун жавобгар экани қайд этилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ходимлар томонидан 93 та турли кўринишдаги салбий ҳолат содир этилган бўлиб, натижада 10 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан четлатилган.

Йиғилиш давомида эса салбий ҳаракатлари аниқланган 13 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши тайинланди.
Бундан ташқари, ички ишлар органларини халқчил ва профессионал тузилмага айлантириш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш, ходимларнинг жанговар ва жисмоний шайлиги ҳамда билим даражасини янада юксалтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Мавзуга оид
10:34 / 16.12.2025
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер”га хотини ёрдамлашгани маълум бўлди
19:09 / 11.12.2025
“Қамайман деб тазйиқ ўтказган” – Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди
13:55 / 11.12.2025
Жиззахда бедарак йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқдан топилди. У фирибгарликда гумонланмоқда
14:10 / 09.12.2025