Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрига дори-дармон маҳсулотларини олиб кетаётган Isuzu ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида бир йўналишда ҳаракатланаётган Howo тиркамасига бориб урилган. ЙТҲда оғир тан жароҳати олган Isuzu ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Жиззах вилоятида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 17 декабр куни соат 3:20 ларда Шароф Рашидов тумани Сайхан маҳалласи ҳудудида, “Тошкент-Термиз” автомобил йўлида содир бўлган. Самарқанддан Тошкент шаҳрига дори-дармон маҳсулотларини олиб кетаётган Isuzu бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган Howo юк машинаси тиркамасига бориб урилган. Бунга Isuzu ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолгани сабаб бўлган.
ЙТҲ оқибатида Isuzu ҳайдовчиси, 1996 йилда туғилган Ш.М. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Аввалроқ “Тошкент-Термиз” автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган қисмида Lacetti йўлни кесиб ўтаётган Isuzu юк машинасига бориб урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
15:32 / 15.06.2026
Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди
14:23 / 15.06.2026