Ўзбекистон | 12:09
9409
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида яна қор ёғиши кутилмоқда

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистонга нам ҳаво массаларининг янги қисми кириб келади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси –5 даражагача совийди.

Фото: Kun.uz

Кеча ёғиб ўтган ёғингарчиликдан сўнг, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати 0...+5 даража, жанубда +6...+9 даража атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаларининг янги қисми кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0...5 даража, кундуз кунлари 0...+5 даража атрофида бўлади.

Шамол ғарбдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +1...+3 даража бўлади.

Шанба куни асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Якшанба куни кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади, туман тушади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кучсиз шамол эсади.

Ҳарорат кечаси ва кундузи 2...+3 даража атрофида бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид