Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия мамлакат ҳудудига Россия дрони қулаганини маълум қилди
У разведка ва кузатув учун ишлатилиши таъкидланмоқда.
Россиянинг «Орлан-10» русумли учувчисиз самолёти Туркия шимоли-ғарбидаги Кожаэли вилоятида қулаб тушди, деб хабар берди мамлакат ички ишлар вазирлиги.
«Россияда ишлаб чиқарилгани тахмин қилинаётган «Орлан-10» туридаги учувчисиз учиш аппарати топилди, у разведка ва кузатув учун ишлатилади», дейилади хабарда.

Дрон Измит округидаги Чубуклубала ҳудудидан топилган. Турк нашрларининг ёзишича, дрон қишлоқ жойига қулаган, маҳаллий аҳоли уни деярли шикастланмаган ҳолда топган.
Ҳолат юзасидан ИИВ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳафта бошида, 15 декабр куни Туркия ҳарбийлари Қора денгиз устида Туркия ҳаво ҳудудига қараб учаётган номаълум учувчисиз самолётни уриб туширган эди. Дронни тутиб олиш учун F-16 қирувчи самолёти кўтарилди. Ҳарбийлар дрон бошқарувни йўқотганини аниқлади.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026