Жамият | 09:45
1863
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида об-ҳаво ёмонлашди: ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлиш сўралди

Қамчиқ довонида майдалаб қор ёғиши бошланди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларни об-ҳаво шароитини инобатга олиб, ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилиш ва оралиқ масофани сақлашга чақирди.

Фото: ЙҲХХ

ЙҲХХнинг маълум қилишича, ҳозирда “Қамчиқ” довонида майда қор ёғиши кузатилмоқда. Бундай шароитда йўл қопламаси сирпанчиқ бўлиши, кўриниш масофаси қисқариши ва тормоз йўли узайиши мумкин.

Шу муносабат билан ҳайдовчилардан:

ҳаракатланишда об-ҳаво шароитини инобатга олиш;
белгиланган қоидаларга риоя этиш;
олдиндаги транспорт воситаси билан оралиқ масофани сақлаш сўралди.

Мутасаддилар, шунингдек, тезликни меъёрда ушлаш, кескин манёвр ва тормоз беришдан тийилиш, хавфли қувиб ўтишларга йўл қўймасликни тавсия қилади. Зарур ҳолларда ёруғлик ускуналарини тўғри қўллаш, ойна тозалагичлар ҳолатини текшириш ҳам хавфсизликни оширади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид