Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳаво бироз исиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
23–26 декабр кунлари айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари –3…+2 бўлади, кундузи аста-секин +5…+10 даражагача кўтарилади.
Фото: Kun.uz
23–25 декабр кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат аста-секин +5…+10 даражагача кўтарилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Душанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат эрталаб Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ва кун давомида республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
23–24 декабр кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида 23 декабр куни кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.
25–26 декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади. 26 декабрда Тошкент вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ушбу кунларда республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари –3…+2, кундуз кунлари 22 декабрда 0…+5 даража бўлади, 23–25 декабрда аста-секин +5…+10 даражагача кўтарилади, 26 декабрда +2…+7 даража бўлади.
Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Республика бўйича айрим жойларга туман тушиши мумкин. 22–23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда 22–25 декабр кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 23 декабрда кечаси бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. 22–23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Ҳарорат кечалари –1…+2 даража, кундузи 22 декабрда +2…+4 даража бўлади, 23–25 декабрда аста-секин +7…+9 даражагача кўтарилади. 26 декабрда вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади ва кундузги ҳарорат бироз пасаяди.