Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
Судялар олий кенгаши қарорига мувофиқ Самарқанд вилоятидаги икки суд раиси лавозимидан озод қилиниб, уларнинг судялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Иллюстратив фото
Расмий маълумотга кўра, Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг раиси Н.Ражабов одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун, шунингдек ёзма аризаси асосида лавозимидан озод этилган ва судялик ваколати муддатидан илгари тугатилган.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси С. Солиев Судялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун лавозимидан озод қилиниб, судялик ваколати муддатидан илгари тугатилди.
Маълумот Судялар олий кенгаши матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.
Мавзуга оид
13:39
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
11:30 / 05.04.2026
Самарқанд трамвайи — фақат носталгия эмас, одамларга нафи тегаётган тизим
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
13:24 / 26.03.2026