Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
Чегара қўшинлари томонидан шахсларни паспорт назоратидан ўтказиш жараёнида айрим асослар мавжуд бўлганда божхона органларини хабардор этиш механизми йўлга қўйилади. 2026 йил июн–июл ойларидан эса тадбиркорлар учун божхона тўловлари ва божхона аудити бўйича қўшимча енгилликлар жорий этилади.
Тегишли фармонга мувофиқ, Чегара қўшинлари томонидан шахсларни паспорт назоратидан ўтказишда қуйидаги ҳолатлар аниқланса, божхона органларини хабардор этиш тартиби йўлга қўйилади:
- божхона органлари ахборот тизимида шахснинг божхона назоратидаги автотранспорт воситаси мавжудлиги тўғрисида маълумот бўлса;
- шахс божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги ёки бузиш хавфи мавжудлиги белгиланса.
Шунингдек, фармон билан 2026 йил 1 июндан тадбиркорларга божхона божини 120 кунгача кечиктириб тўлаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилиши назарда тутилган. Бундан ташқари, божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг бош таъминоти туридан фойдаланишда хавфларни бошқариш тизими натижаларига кўра тадбиркорларга пасайтирилган миқдорда таъминот тақдим этилади.
2026 йил 1 июлдан эса божхона аудити доирасида аудит режалаштирилган тадбиркорга йўл қўйган камчиликлари ҳақида олдиндан хабар бериш ва тадбиркорнинг ўзи томонидан уларни бартараф этиш имконини берувчи “маслаҳатчи аудитор” тамойили жорий қилиниши белгиланган. Шу билан бирга, божхона органлари томонидан ўтказилган назорат натижалари тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда ҳам инобатга олиниши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026