Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда суд “Роснано” даъвоси бўйича Чубайснинг мол-мулкини хатловга олди
Москва Арбитраж суди қарорига кўра, “Роснано”нинг собиқ раҳбари Анатолий Чубайснинг қарийб 11,9 млрд рубл миқдоридаги ҳисобрақамлари хатловга олинди.
Москва Арбитраж суди “Роснано” корпорациясининг даъвоси асосида ушбу компаниянинг собиқ раҳбари Анатолий Чубайснинг ҳисобрақамларига умумий ҳисобда қарийб 11,9 млрд рубл миқдорида ҳибс қўйди. Шунингдек, собиқ иқтисодиёт вазири Яков Уринсон ва “Роснано”нинг бошқа собиқ менежерларининг мол-мулки ҳам хатловга олинган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги 23 декабр, душанба куни хабар берди.
Жами иш бўйича 13 нафар шахс жавобгар сифатида жалб қилинган бўлиб, уларнинг мол-мулкига ҳибс қўйилган. Суд собиқ иқтисодиёт вазири Яков Уринсоннинг ҳисобларидаги 8 млрд рублдан ортиқ маблағни хатловга олди. “Роснано” компанияси собиқ ижро этувчи директори Борис Подолскийнинг эса қарийб 6 млрд рубл маблағи ҳибсга олинган.
РБК агентлиги ёзишича, суд мол-мулкнинг аниқ рўйхати кўрсатилмагани сабабли ҳибс қўйиш талаби “мол-мулк мавжуд бўлиши мумкин” деган фаразга таянаётганини таъкидлаган. Шу боис арбитраж суди Чубайснинг мол-мулкини даъво талаблари доирасида — 11,9 млрд рубл миқдорида ҳибсга олган.
Суд қарорида шундай дейилади: “Жавобгарлар мол-мулкни Россия Федерацияси ҳудудида сақлаб қолишдан манфаатдор эмас, ‘Роснано’да эса даъво аризаси олинганидан сўнг яқин вақт ичида жавобгарлар активлари Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши мумкин, деган фикрга келиш учун оқилона асослар бор”.
“Роснано” 12 декабр куни ўзининг собиқ раҳбарларига нисбатан Crocus лойиҳаси бўйича 11,9 млрд рубл зарарни ундириш ҳақида даъво киритган. Мазкур лойиҳа “Роснано” томонидан 2011 йилда маъқулланган бўлиб, унинг мақсади — Россия ҳудудида магниторезистив оператив хотира (MRA) ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан иборат.
Бу “Роснано”нинг компаниянинг собиқ раҳбарларига нисбатан киритган иккинчи даъвоси ҳисобланади. Апрел ойида суд Анатолий Чубайс ва яна етти нафар жавобгарнинг пул маблағлари ҳамда бошқа мол-мулкига ҳибс қўйган, ундирувнинг умумий суммаси эса 5,6 млрд рублни ташкил этган.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026