Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Навоий” божхона постида 2,3 кг “мефедрон” контрабандаси тўхтатилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Россиядан олиб келинаётган синтетик наркотик модда олиб киришга уриниш фош этилди.
Тезкор тадбир Тошкент вилоятида жойлашган “Навоий” чегара божхона постида амалга оширилди. Қозоғистондан кириб келган, Бухоро шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “Лада Ларгус” автомашинаси белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилган.
Текширув давомида транспорт воситаси юкхонасида бўлган “Газель” автомашинаси учун мўлжалланган узатмалар қутиси ичига хуфиёна яширилган 5 дона ўрам аниқланди. Ўрамлар умумий оғирлиги 2 кг 300 грамм бўлган “мефедрон” синтетик наркотик моддасидан иборат экани маълум қилинди.
Маълум бўлишича, “Ўзбекистон – Россия” йўналишида киракашлик билан шуғулланувчи мазкур фуқаро автоэҳтиёт қисмни Тошкент вилоятида кутиб турган, 2000 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган шахсга етказиб бериши керак бўлган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, буюртмани қабул қилиб олган пайтда қабул қилувчи шахс ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:48 / 18.12.2025
Тошкент вилоятида қўлбола пиротехника воситалари аниқланди
12:59 / 10.12.2025
Видео: Пискентда кўплаб дарахтлар кесилиб, яшил ҳудуд йўқ қилингани айтилмоқда
11:59 / 09.12.2025
Тошкентда катта миқдорда психотроп дори биологик қўшимча идишларига солинган ҳолда топилди
09:59 / 09.12.2025