Жаҳон | 12:04
749
1 дақиқада ўқилади

Удалцовга ҳукм: “терроризмни оқлаш” учун 6 йил қамоқ

Москва ҳарбий суди Сергей Удалцовни “терроризмни оқлаш” айби билан қаттиқ тартибли колонияда 6 йилга ҳукм қилди. Мухолифатчи Уфадаги марксистлар гуруҳини қўллаб-қувватлаган, Екатеринбург ҳарбий суди уларни “террористик жамоа” деб топган.

Фото: Медиазона

Россиялик мухолифатчи Сергей Удалцов “терроризмни оқлаш” тўғрисидаги иш бўйича қаттиқ тартибли колонияга 6 йилга ҳукм қилинди. Бу қарорни Москвадаги 2-Ғарбий округ ҳарбий суди қабул қилди, деб хабар берди Россия ОАВ 25 декабр, пайшанба куни.

Прокуратура Удалцов учун 7 йил қамоқ жазосини сўраган эди. Ҳимоя томони оқлов талаб қилди. Удалцов ҳукм устидан шикоят қилишини маълум қилди ва очлик эълон қилди.

Сергей Удалцов 2024 йил январ ойида ҳибсга олинган. У Уфадаги марксист тўгарак иштирокчиларини қўллаб-қувватлагани учун таъқиб қилинмоқда. Екатеринбургдаги ҳарбий суд уларни “террористик жамоа” деб топган.

Удалцов Владимир Путинга қарши норозилик намойишларининг етакчиларидан бири бўлган. 2014–2017 йилларда у аввал ҳам қамоқ жазосини ўтаган. Ўша пайтда у Болотная майдонида тартибсизликлар тайёрлашда айбланган эди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид