Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари кенгайтирилади
Деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан республика бюджетига тушган солиқлар ушбу соҳадаги ҳамда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш учун мазкур бозорлар жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказилади.
Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги жамғармалар ва маҳаллий бюджетлар қўшимча манбалари маблағларининг бўш турган қисмини аукцион орқали тижорат банкларида депозитга қўйиш ҳисобига қўшимча даромад топишга рухсат берилади.
2026 йил 1 январдан туман (шаҳар)лар бюджетлари харажатларини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига алкогол маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилади ҳамда мазкур йиғимлардан тушган тушумлар тўлиқ миқдорда туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади;
қуйидаги тушумлар маҳаллий бюджетларга ўтказилади ва қўшимча манба сифатида фойдаланилади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни тўғридан-тўғри ижарага беришдан Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган маблағлар тегишли туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади;
деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан республика бюджетига тушган солиқлар ушбу соҳадаги ҳамда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш учун мазкур бозорлар жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказилади.
Мавзуга оид
17:52 / 20.02.2026
Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш киритилди
16:32 / 26.12.2024
Мобил алоқа хизматлари акциз солиғидан озод этилди
16:05 / 26.12.2024
Бюджет ҳисобидан қурилаётган объектларга 30 фоиз миқдорида аванс ажратилади
21:39 / 01.11.2024