Бюджет ҳисобидан қурилаётган объектларга 30 фоиз миқдорида аванс ажратилади
Қурилиши якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффоф тизим жорий этилади.
«2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган давлат харидларига асосан қурилиш муддати уч ойдан кам бўлган объектларга биринчи ойда объект қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс маблағлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.
2026 йил 1 январгача синов тариқасида, лойиҳа-смета ҳужжатларининг қиймати БҲМ 6 минг бараваридан ортиқ бўлган лойиҳалар (объектлар) бўйича қуйидагилар томонидан экспертизадан ўтказилади:
- ҳажм, техник ва смета қисми (нарх қисмидан ташқари) – “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” ДМ томонидан;
- товар, иш ва хизматларнинг нарх қисми –“Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК томонидан;
- БҲМ 6 минг бараваригача бўлган лойиҳалар (объектлар) бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” ДМ томонидан.
2025 йил 1 апрелгача қурилиши якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффоф тизим жорий этилиши таъминланади.
2025 йил 1 июлгача намунавий ва такрор қўлланадиган лойиҳа ҳужжатлари бўйича электрон каталогларнинг яратилиши ҳамда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига жойлаштирилиши таъминланади.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатор Кори Букер Трампни узлуксиз 25 соат танқид қилиб, рекорд ўрнатди
Жаҳон | 15:06
-
«Ҳизбуллоҳ» қўмондонига суиқасд, сайловдан маҳрум этилган Ле Пен ва Ҳарвардни маблағдан мосуво этган Трамп — кун дайжести
Жаҳон | 14:28
-
Андижонда Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 16 ёшли болани уриб юборди
Ўзбекистон | 14:22
-
Қамчиқда Hyundai минивэни хандаққа қулади
Ўзбекистон | 13:49
Мавзуга оид

17:36 / 19.02.2025
«Трест-12»даги давлат улушини Дониёр Комиловга тегишли компания сотиб олди

19:57 / 17.02.2025
Тошкентнинг Глинка кўчасида кўп қаватли бизнес маркази қурилиши мумкин

10:38 / 14.02.2025
Jeddah Tower қурилиши қайта бошланди – Саудия Бурж Халифани ортда қолдира оладими?

19:58 / 12.02.2025