Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ноқонуний тарзда қарийб ярим тонна балиқ овлаганлар ушланди
Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган «Тўдакўл» табиий сув ҳавзасида фуқаролар тақиқланган балиқ овлаш қуроли ёрдамида ноқонуний тарзда балиқ овлаган.
Фото: Видеодан кадр
Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан Ички ишлар, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Навоий вилоятида навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.
Олиб борилган рейд тадбири давомида Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган «Тўдакўл» табиий сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро томонидан тақиқланган балиқ овлаш қуроли бўлган "лескали тўрлар" ёрдамида икки турдаги 39 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланди.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик натижасида ҳайвонот дунёсига 120 млн 304 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Шунингдек, яна бир ҳолатда «Тўдакўл» сув ҳавзасида 5 турдаги 417 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланиб, ушбу ҳолат оқибатида ҳайвонот дунёсига 561 млн 968 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга тегишли бўлган “лескали тўрлар” ва умумий оғирлиги 416 кг бўлган 456 дона балиқлар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Мавзуга оид
11:05 / 24.12.2025
Ўзбекистондаги биринчи АЭС лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди
14:58 / 17.12.2025
Навоий ИИБда 13 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди
14:10 / 09.12.2025
Навоийда портловчи модда сотган шахс қамалди
19:10 / 30.11.2025