Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рейтинг: дунёда сўзлашувчилар умумий сони бўйича энг кенг тарқалган тиллар
Тил глобал мулоқот, маданият ва иқтисодий ҳамкорликни шакллантиришда ҳал қилувчи ўрин тутади. Айрим тиллар она тили бўлган кўп сонли аҳоли туфайли устунлик қилади, бошқалари эса иккинчи тил сифатида кенг қўлланиши ҳисобидан дунё миқёсида аҳамият касб этади.
Фото: AP
Тегишли инфографикада Ethnologue маълумотларига таяниб, 2025 йилда дунё тилларидан она тили сифатида сўзлашувчилар ва она тили бўлмаган ҳолда (иккинчи тил сифатида) сўзлашувчилар улуши таққосланган.
Инглиз тили сўзлашувчилар умумий сони бўйича биринчи ўринни эгаллайди — дунё бўйлаб тахминан 1,53 миллиард киши инглизча гапиради.
Шу билан бирга, инглиз тилини она тили деб билувчилар сони бор-йўғи 390 миллион атрофида. Яъни инглизча сўзлашувчиларнинг қарийб 75 фоизи бу тилдан иккинчи тил сифатида фойдаланади. Бу эса инглиз тилини бизнес, фан, технология ва халқаро касблардан тортиб турли соҳаларда одамлар ўртасидаги мулоқот учун етакчи тилга айлантиради. Умуман олганда, Ер шари аҳолисининг тахминан 18,8 фоизи инглиз тилида гапиради, аммо уларнинг фақат тўртдан биригина тилнинг ҳақиқий она тили эгалари ҳисобланади.
Шимолий хитой тили — мандарин иккинчи ўринда туради: унда тахминан 1,18 миллиард киши сўзлашади. Инглиз тилидан фарқли ўлароқ, у асосан она тили сифатида ишлатилади: мандарин тилида сўзлашувчиларнинг 83 фоиздан ортиғи бу тилда болалигидан гапиради.
Ундан кейин ҳинд ва испан тиллари келади — дунёда энг кенг тарқалган навбатдаги тиллар. Ҳиндча тахминан 609 миллион киши гапиради, бу ерда она тилида сўзлашувчилар ва иккинчи тил сифатида ишлатувчилар нисбати нисбатан мувозанатлироқ, бу эса Ҳиндистоннинг кўп тилли хусусиятини акс эттиради.
Испан тили эса айнан она тили сифатида кенг тарқалган тиллардан бири сифатида ажралиб туради: испанча сўзлашувчиларнинг қарийб 87 фоизи уни биринчи тил сифатида қўллайди. Унинг асосий тарқалган ҳудудлари — Испания, Лотин Америкаси мамлакатлари ва АҚШнинг айрим минтақалари.
Мавзуга оид
08:00 / 18.10.2025
Рейтинг: экспорт ҳажми бўйича 30 та энг йирик давлат
16:11 / 27.03.2025
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади
14:55 / 18.03.2025
Дунёнинг асосий гастрономик шаҳри маълум қилинди
11:32 / 04.02.2024