Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bild: Германияда виза фирибгарлиги ҳолатлари икки бараварга ошди
Bild таблоиди ёзишича, учинчи мамлакатлардан келаётган хорижликлар Германияга алдаш йўли билан олинган визалар орқали киришга тобора кўпроқ уринмоқда. Сўнгги тўрт йил ичида бундай ҳолатлар сони икки бараварга ошган.
Германияда виза фирибгарлиги ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда якшанба, 28 декабр куни Bild газетаси федерал полиция маълумотларига таяниб хабар берди. Нашрга полиция ходими айтишича, “бир неча йилдан бери чегара орқали ҳаракатни назорат қилишга масъул идоралар визаларни алдаш йўли билан олиш ҳолатлари ортиб бораётганини кузатмоқда”. Федерал полиция маълумотларига кўра, бу ҳолатларнинг кўпчилиги Германияда “бошпана бериш ҳақидаги аризалар” билан боғлиқ.
Бу ерда гап фақат немис визалари ҳақида эмас. Bild таъкидлашича, Франция, Греция, Италия ва Испания визалари билан боғлиқ ҳолатлар ҳам тергов қилинмоқда — яъни шу визалар эгаларининг Германияга киришга урингани қайд этилган. Журналистлар суҳбатлашган полиция ходими фикрича, виза фирибгарлиги ҳолатларининг кўпайиши Германия чегараларида вақтинча жорий этилган назоратнинг “юқори самарадорлиги” билан боғлиқ.
Бундан ташқари, ходим маълум қилишича, ҳозир полицияга “миллий немис визаларини ишга жойлашиш ёки ўқиш мақсадида нотўғри (қонунга хилоф) қўллаш” ҳақидаги маълумотлар ҳам тобора кўпроқ келиб тушмоқда.
Bild келтираётган Федерал полиция маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 10 ойида 5569 нафар гумонланувчи аниқланган — бу ўтган йил давомидаги жами кўрсаткич (5872)дан сал кам, бироқ 2022 йилга (2676) нисбатан икки баравардан ҳам кўп.
Bild хабарида айтилишича, виза фирибгарлигида гумонланувчиларнинг аксар қисми Туркиядан (634) келган. Кейинги ўринларда Озарбойжон (526), Эрон (462), Сурия (275) ва Афғонистон (212) фуқаролари қайд этилган.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026