Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада дронлар сабаб 312 та авиарейс кечиктирилди ва бекор қилинди
Дронлар ҳужуми хавфи сабаб жорий этилган чекловлар оқибатида Москва аэропортларида 270 та рейс кечиктирилди, яна 42 таси бекор қилинди, 69 та рейс эса захира аэродромларга йўналтирилди.
Дронлар ҳужуми хавфи билан боғлиқ чекловлар туфайли Москвадаги Внуково ва Шереметево аэропортларида шанба, 27 декабр куни қарийб 400 та рейс кечиктирилган, бекор қилинган ёки захира аэродромларга йўналтирилган.
Жами ҳисобда икки аэропортда 270 тадан ортиқ рейс кечиктирилди, 42 таси бекор қилинди, яна 69 та рейс захира аэродромларга бурилди. Шереметевода аниқлаштирилишича, қўниш ва учиб кетиш бўйича 17 тадан рейс бекор қилинган, 32 та рейс кечиккан, яна 49 та рейс захира аэродромларга йўналтирилган.
“Аэрофлот” компанияси “жадвални тузатиб бораётгани”ни маълум қилди. Москвага учаётган рейсларнинг бир қисми Домодедово, Санкт-Петербург, Нижний Новгород, Қозон, Саратов, Самара, Екатеринбург аэропортларига йўналтирилган. “Победа” авиакомпанияси ҳам рейслар “мажбурий тарзда қайта мослаштирилгани” ҳақида хабар берди.
Москва аэропортлари самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга доир чекловларни маҳаллий вақт билан соат тахминан 17:00 лар атрофида, дронлар ҳужуми туфайли жорий этган. Чекловлар ярим тун атрофида бекор қилинган. Бундан олдин Москва мэри Сергей Собянин шаҳар томон учиб келаётган камида 26 та дрон уриб туширилганини билдирган.