Ўзбекистон | 13:34
5001
2 дақиқада ўқилади

Уйчи туманида ҳам ҳоким алмашди

2021 йил декабридан буён туманга ҳокимлик қилиб келган Шуҳрат Мусаев ишдан кетди. Унинг ўрнини Музаффар Абдуллаев эгаллади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Музаффар Абдуғаниевич Абдуллаев Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди.

29 декабр куни халқ депутатлари Уйчи тумани кенгашининг Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирокидаги сессиясида кейинги йилларда Уйчи туманида олиб борилган ишлар, Уйчи тажрибаси доирасида эришилган ютуқлар баробарида, ишда йўл қўйилган хато ва кимчиликларга атрофлича тўхталиниб, ҳудудларни янада ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар белгилаб берилди. 

Бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарурлиги таъкидланди. 

Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Шуҳрат Мирсодиқович Мусаевни Уйчи тумани ҳокими  вазифасидан озод қилиш ва туман кенгашининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги тегишли  қарорларини тасдиқлади.

Шуҳрат Мусаев

Шунингдек, вилоят ҳокимининг Музаффар Абдуғаниевич Абдуллаевни Уйчи тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори бир овоздан маъқулланди. 

Шуҳрат Мусаев муқаддам Наманган вилояти ҳокими ўринбосари бўлган, 2021 йил декабрида Уйчи тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

Туманнинг янги ҳокими Музаффар Абдуллаев 1984 йилда Наманган вилояти, Уйчи туманида туғилган.  Маълумоти олий, мутахассислиги иқтисодчи, тармоқлар иқтисодиёти магистри.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилояти молия бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси лавозимида бошлаб, бош иқтисодчи ва бўлим бошлиғи лавозимларида, 20172019 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири, 20192020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари, Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда 20202021 йилларда вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид