Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора билан ушланди
Фарғона вилояти Бешариқ туманида суд бошқарувчиси ёрдамчиси ИЧКга оид қарз маблағидан 300 млн сўм ундириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган. У тезкор тадбирда 48 млн сўм олган вақтида ушланди.
Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида фаолияти тўхтатилган минерал ўғитлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш кооперативи (ИЧК)га бириктирилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси МЧЖга тегишли 1 млрд 502 млн сўм миқдоридаги ҳақдан 300 млн сўмини ундириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 48 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
16:01 / 02.06.2026