Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
29 декабр куни Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон раҳбарияти номидан Афғонистон халқига навбатдаги гуманитар ёрдам топширилди. Юк таркиби озиқ-овқат, дори-дармон ва тиббий ускуналардан иборат бўлди.
Фото: ТИВ
29 декабр куни Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон раҳбарияти номидан Афғонистон халқига навбатдаги гуманитар ёрдамни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Умумий оғирлиги қарийб 390 тоннани ташкил этган гуманитар юк Termez Cargo Centre майдончасида шакллантирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда тиббий ускуналардан иборат экани маълум қилинди.
Гуманитар юк таркиби билан танишиш жараёнида Балх вилояти ҳокими М.Вафо Афғонистон халқига кўрсатилаётган доимий ёрдам учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, мазкур кўмак Ўзбекистон раҳбариятининг афғон халқини қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларининг ифодасидир.

Қайд этилишича, ушбу акция 2025 йил давомида Афғонистон халқига йўналтирилган тўртинчи гуманитар ёрдам ҳисобланади.
Шунингдек, Балх вилояти ҳокими икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш борасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга эътибор қаратди. Натижада сўнгги йилларда афғон маҳсулотлари экспорти ҳажмлари сезиларли ошгани, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий шароит ва аҳоли фаровонлиги яхшиланаётгани қайд этилди.
Мавзуга оид
21:02 / 01.03.2026
Афғонистон Покистон билан тўқнашувлар давомида 400 нафардан ортиқ ҳарбийларини йўқотди
21:59 / 28.02.2026
Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказди
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
07:58 / 27.02.2026