Жаҳон | 14:41
1197
2 дақиқада ўқилади

Актёр Жорж Клуни ва унинг оиласи Франция фуқаролигини олди

Икки карра “Оскар” мукофоти совриндори Францияда рафиқаси билан кўп вақт ўтказади ва у ердан кўчмас мулк ҳам сотиб олган. Энди эса, AFP ёзишича, Франция ҳокимияти фармонига мувофиқ Жорж Клуни ва унинг оиласи Франция фуқароларига айланган.

Фото: AP

Америкалик актёр Жорж Клуни, унинг рафиқаси Амал ва уларнинг фарзандлари Франция фуқаролигини олди. Бу ҳақда AFP агентлиги душанба, 29 декабр куни Франция ҳокимиятининг тегишли фармонига таяниб хабар берди.

AFP маълум қилишича, икки “Оскар” совриндори рафиқаси билан бирга Францияда кўп вақт ўтказади. “Менга Франциянинг маданияти ва тили ёқади, гарчи 400 кунлик машғулотлардан кейин ҳам уни ҳали тўлиқ мукаммал ўрганиб олмаган бўлсам-да”, — деди Клуни декабр бошида француз тилида эфирга чиқадиган RTL радиостанциясига.

2021 йилда эр-хотин Франция жануби-шарқидаги Бринол коммунасида жойлашган собиқ узумзор ер-мулкни сотиб олган. Ҳолливуд юлдузи тушунтиришича, бу ерда уларнинг болаларини мактаб атрофида пойлаб турадиган папараццилар безовта қилмайди. “Бу биз учун энг муҳим нарса”, — дея таъкидлади актёр интервюсида. “Биз учун энг бахтли жой — шу ферма: бу ерда болалар худди мен Кентуккида болалигимда қувонганимдек, шодланиб ўйнайди”, — дея қўшимча қилди Клуни.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид