Спорт | 18:21 / 31.12.2025
2747
2 дақиқада ўқилади

ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси учун янги мукофот таъсис этди

ФИФА The Best ўрнига янги мукофотни Дубай спорт кенгаши (DSC) билан ҳамкорлик доирасида топширади. Биринчи тақдирлаш маросими 2026 йилда Дубайда бўлиб ўтади.

Фото: ФИФА

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) йил якунлари бўйича энг яхши футболчилар учун янги мукофот таъсис этилганини эълон қилди.

Таъкидланишича, ФИФА янги мукофотни Дубай спорт кенгаши (DSC) билан ҳамкорлик доирасида топширади. Биринчи тақдирлаш маросими 2026 йилда Дубайда бўлиб ўтади.

«2026 йилдан бошлаб ушбу тадбир бутун дунёдан энг нуфузли футбол арбобларини тўплайдиган, ўтган йил давомида энг яхши ўйинчилар, жамоалар ва ажойиб ўйин ютуқларини эътироф этадиган ФИФАнинг ягона расмий йиллик тақдирлаш маросими бўлади», дейилади хабарда.

ФИФА 1991 йилдан бери йилнинг энг яхши футболчисини аниқламоқда. Ташкилот 2009 йилгача мукофотни мустақил равишда топширган, 2010 йилдан 2015 йилгача мукофот France Football билан биргаликда топширилган ва «ФИФА Олтин тўпи» деб номланган. 2016 йилдан бери мукофот яна алоҳида топшириладиган бўлди: France Football нашрининг «Олтин тўп»и ва ФИФА версияси бўйича (FIFA Best).

FIFA Best мукофотининг сўнгги ғолиби - 2025 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида - «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Усмон Дембеле бўлди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид