Ўзбекистон | 15:16
7711
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекгидроэнерго» АЖга Сангиновнинг ўғли янги раҳбар бўлди

Абдуғани Сангинов «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбари лавозимига ўтгач, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарилигида бўш қолган ўрнини унинг ўғли Ислом Абдураҳмонов эгаллади.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»

Ислом Абдуғаниевич Абдураҳмонов «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланган.

У мазкур ташкилотнинг собиқ раҳбари Абдуғани Сангиновнинг ўғли ҳисобланади.

Ҳозирда 66 ёшда бўлган Абдуғани Абдураҳмонович Сангинов муқаддам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзсувэнерго» бирлашмасини бошқарган, 2017 йил майида ушбу бирлашма негизида ташкил этилган «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланганди.

2025 йил 17 декабр куни эса Баҳодир Сиддиқов «Ўзбекнефтгаз» раҳбарлигидан кетиб, унинг ўрнини Абдуғани Сангинов эгаллагани маълум бўлди.

Маълумот учун, Ислом Абдураҳмонов муқаддам «To‘palang HPD water construction» УКнинг ягона таъсисчиси бўлган «To‘palang HPD HOLDING» МЧЖга раҳбарлик қилган ва ҳолдинг улушининг катта қисми – 61,70 фоизи унга тегишли эди.

Ўз навбатида, «To‘palang HPD water construction» компанияси 2020 йил майида ўпирилиш рўй берган Сардоба сув омбори қурилишида қатнашган 10 дан зиёд субпудратчилардан бири бўлган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид